АсосийJamiyat

Мудҳиш ЙТҲ: Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши туфайли 2 нафар йўловчи машинада ёниб кетди

'Мудҳиш ЙТҲ: Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши туфайли 2 нафар йўловчи машинада ёниб кетди'ning rasmi

Самарқандда Мудҳиш ЙТҲ юз берди. Унда икки нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмди.

Вилоят ИИБнинг хабар беришича, бунга ҳайдовчининг автомашина бошқаруви вақтида ухлаб қолгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 14 октябрь куни соат 6:20 ларда Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1050-км.да "Nexia”” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши натижасида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилади ва оқибатда ағдарилиб кетади.

ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин содир чиққан. Ҳодиса туфайли машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

"Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳушёр, огоҳ бўлишларини, узоқ манзилларга йўлга чиқишдан олдин дам олишларини, машинада кетаётганда чарчоқ аломатлари сезилса, тўхтаб, дам олишларини сўраймиз. Тезликни меъёридан оширманг",–дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар