Россия Федерациясининг "Торжокская обувная фабрика", "ОКН сервис", "Константа" ва "КАМАЗ" ташкилотларидаги тикувчи, тикув ускуналари оператори, юк ташувчи ва тарқатувчи, қадоқловчи, балиқни қайта ишлаш, электр-газ пайвандчи, штампловчи, автомобиль ҳайдовчиси, конструкция билан боғлиқ техник асбоблар монтажчиси, трактор ҳайдовчиси, чилангар, муҳандис-конструктор, муҳандис-технолог, автомобиль қисмлари пайвандчиси каби қатор соҳалардаги бўш иш ўринлари учун жорий йил 15 октябрь куни онлайн тарзда танлов ўтказилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун талаблар қуйидагича:
- Сўралган соҳа бўйича касбий маҳоратга эга бўлиши.
- 18-50 ёш оралиғида бўлиши;
- Юқори талабчанлик;
- Судланмаган бўлиши;
- Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга таъқиқ қўйилмаган бўлиши.
- Ойлик маош (иш ҳажми ва иш графигига боғлиқ).
Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:
*Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, Утепова кўчаси р/у. Мўлжал: "Истиқлол боғи" (Квадрат парк). Мурожаат учун: Тел:. 55-102-53-32, 55-102-53-34.
*Андижон шаҳри, Амир Темир шоҳ кўчаси, 39-уй. Мўлжал: Автовокзал. Мурожаат учун: Тел:. 95-202-33-55.
*Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй. Мўлжал: Бухоро "Ишга марҳамат" мономаркази. Мурожаат учун: Тел:.65-226-56-99; 99-708-49-98.
*Жиззах шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази. Манзил: Жиззах шаҳри, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. Мўлжал: Аввалги Санъат коллежи биноси, 1-сонли Нотариал идора. Тел:. 72-223-90-65, 72-223-90-66.
*Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70а-уй. Мўлжал: "Ишга марҳамат" мономаркази. Мурожаат учун: Тел:. 91-214-26-27, 97-293-27-52, 97-770-04-92.
*Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43а-уй. Мўлжал: Вилоят БКМ. Мурожаат учун: Тел:. 79-224-11-60.
*Наманган шаҳри, Нодира кўчаси, 3-уй. Мўлжал: Сардоба бозор, Зангори экран ёнида БКМ биносида. Мурожаат учун: Тел:. (69) 227-94-64, (69) 227-97-27.
*Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси. Мурожаат учун: Тел:. (73) 244-40-01.
*Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 1-уй. Мўлжал: Вилоят ҳокимияти. Мурожаат учун: Тел:. 66-233-24-00, 66-233-53-00.
*Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси. Мурожаат учун: Тел:. 67-225-55-59.
*Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй. Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси. Мурожаат учун: Тел:. 76-222-45-22.
*Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Сада автобус бекати. Мурожаат учун: Тел:. 70-202-06-20.
*Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Байналмилал кўчаси 6-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси. Мурожаат учун: Тел:. 62-224-12-35.
*Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 34-уй. Мўлжал: Япон маркази биноси. Мурожаат учун: Тел:. 71-236-30-40.
Қўшимча маълумот учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 40 ёки 88) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.