АсосийJamiyat

Россиядан Ўзбекистонга қайта олмаётганлар учун 4 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

'Россиядан Ўзбекистонга қайта олмаётганлар учун 4 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 4 та махсус рейси йўлга қўйилади. Бу ҳақда  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, мазкур поездлар 2021 йил 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари соат 20:57 да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.  

Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.


 

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар