АсосийJamiyat

Қашқадарёда "Nexia"нинг чиқиб кетган ғилдираги бошқа ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди

'Қашқадарёда "Nexia"нинг чиқиб кетган ғилдираги бошқа ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

«Nasaf TV» телеканалининг хабар қилинишича, 7 октябрь куни соат 07:45 ларда Бухоро—Нукус—Бенау автомобиль йўлининг 15-километри оралиғида, яъни Ғузор тумани Тошгузар қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда ҳаракатланиб бораётган "Nexia" автомобилининг орқа чап ғилдираги чиқиб кетган.

Ғилдирак бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши йўналишда келаётган "Nexia" автомобилининг том қисмига урилган. Енгил машина ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар