АсосийJamiyat

Бугундан Тошкентдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди

'Бугундан Тошкентдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди'ning rasmi

Пойтахтдаги Мунис-ТХАЙ кўчалари кесишмасидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси эълон берди. 

 Маълум қилинишича, бунга Тошкент метрополитенининг  Қўйлиқ йўналишида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабаб бўлган.

Шу муносабат билан,  2021 йил 14 октябрь кундан бошлаб, 15, 81, 93, 119-сонли автобус йўналишлари қуйидаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради: 

  •  15-сонли автобус йўналиши -  "Қўйлиқ 1-мавзеси" автошохбекатидан Мунис, Фарғона йўли кўчалари,  Қўйлиқ кўприк йўли остидан бурилиб олиб Жарқўрғон, Иззат, Бешариқ, Авиасозлар, Элбек кўчалари орқали "Дўстлик метроси" автошохбекатигача ва қайтиш йўналишидаги ҳаракати "Дўстлик метроси" автошохбекатидан Элбек, Авиасозлар, Бешариқ, Иззат, Жарқўрғон, Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали "Қўйлиқ 1-мавзеси" автошохбекатигача;

 

  • 81, 93-сонли автобус йўналиши - "Қўйлиқ 1-мавзеси" автошохбекатидан  Мунис, Фарғона йўли, Қўйлиқ кўприк йўли остидан бурилиб олиб Фарғона йўли кўчаси орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ва қайтиш йўналишидаги ҳаракати Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали "Қўйлиқ 1-мавзеси" автошохбекатигача;

 

  • 119-сонли автобус йўналиши - ТҲАЙ кўчаси бўйлаб “Мебеллар дўкони” бекатигача қисқартирилган ҳолда ҳаракатланади.

 

 

    Бошқа янгиликлар