АсосийDunyo

Ҳалигача коронавирусга қарши эмлаш бошланмаган мамлакатлар маълум қилинди

'Ҳалигача  коронавирусга қарши эмлаш бошланмаган мамлакатлар маълум қилинди'ning rasmi

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус дунёнинг учта мамлакатида ҳали вакцинация бошланмаганини маълум қилди. 

Булар — Бурунди, Эритрея ва Шимолий Корея.

Шунингдек, унинг қайд этишича, 56 та мамлакат ЖССТ томонидан қўйилган, сентябрь охиригача аҳолининг 10 фоизини эмлаш бўйича мақсадга эриша олмаган. Бундан ҳам кўпроқ мамлакат эса жорий йил сўнгига қадар аҳолининг 40 фоизини эмлаш мақсадига эришолмаслик хавфи остида турибди.

«Шунингдек, яна бир гуруҳ мамлакатлар чекланган имкониятларга эга. Булар беқарорлик, низолар ёки зўравонликдан жабр чеккан давлатлардир. ЖССТ ва бизнинг шерикларимиз бу мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиб, вакцинацияни жорий қилиш учун жойларда техник ва логистик салоҳиятни мустаҳкамлаш устида ишламоқда», — дейилади ЖССТ хабарида.

    Бошқа янгиликлар