Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида қум ортилган юк автомобили ағдарилиб кетганлиги бўйича видеолар тарқалди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълумотига кўра, бугун - 14 октябрь куни соат 10:30 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 "Қарши – Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 5-километрида ҳайдовчи Ж.З. бошқарувидаги "Howo" русумли юк автомобил ҳамда ҳайдовчи Э.А. бошқарувида бўлган "Nexia" ва ҳайдовчи Х.М. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жарохати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
️Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






