Бу галги "Ҳалқчил ёндошув"нинг меҳмони наманганлик тадбиркор Абдувоҳид Азимов бўлди.
У яқин ўтмишдаги тадбиркорлар учун тўсилган тўсиқларни ёдга олди.
" - Ҳаммамиз бунга гувоҳмиз, ўзингизни пулингизни ёнингизда олиб юролмаган вақт бўлганку. Жуда узоқ тарихмас бу, яқин тарих бу.... Кечаси уйқунгиз қочиб кетган вақтлар бўлган...., ҳадик билан юрилган... Ҳозирга кунда мана эркинлик бор, хотиржам, машинангизни орқасида қанча пулингиз бўлса олиб кетаверасиз..", - эътироф этади бугун тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирар экан Абдувоҳид Азимов.
У одамларни иш билан банд қилиш фақат ҳукуматнининг иши бўлсамлиги кераклигини, бунинг учун қўлида маблағи бор, иш бор одамга имконият яратилиши зарурлигини таъкидлайди.






