АсосийJinoyat

Навоийда захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Навоийда захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ билан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро Л.Қ. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, аслида Навбаҳор тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан 75 млн сўмга сотишга келишиб, 1 700 АҚШ доллари ва 57 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар