АсосийJamiyat

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

'Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади. бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланган.

Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги (2020 йилга қараганда мамлакатлар сони 11 тага ортган) ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.

Маълумот учун: жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамкатлар қўшилган.

Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўринга жойлаштирилди. 

 

Ҳуқуқ устуворлиги индексининг индикаторлари бўйича 
Ўзбекистонга берилган баллар таҳлили
 БаллЎзгариш ↑↓ЎринЎзгариш ↑↓
2020202120202021*
Ҳуқуқ устуворлиги индекси0.470,49↑0,029278↑14
1ИндикаторларҲукумат ваколатлари чекланганлиги0.330,38↑0,05120110↑10
2Коррупция мавжуд эмаслиги0.400,46↑0,068963↑26
3Ҳукумат очиқлиги0.330,37↑0,04120112↑8
4Фундаментал ҳуқуқлар0.410,44↑0,03110101↑9
5Тартиб ва хавфсизлик 0.900,901112↓1
6Қонунларга риоя этиш0.440,449695↑1
7Фуқаролик одил судлов0.510,50↓0,017271↑1
8Жиноий одил судлов0.440,45↑0,016660↑6
* Ўзбекистоннинг ўринлари рейтингга янги киритилган мамлакатларни инобатга олмасдан кўрсатилган

 

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Ушбу индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ўз навбатида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Транспаренси Интренэшнл ташкилотнинг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.

 

    Бошқа янгиликлар