Ижтимоий тармоқларда Гулистон давлат университетининг талабалар турар жойида ёнғин юзага келганлиги айтилмоқда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати ҳолатга аниқлик киритди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 21:50да "Гулистон давлат университети" 2-талабалар турар жойининг 3-қаватида тутун содир бўлганлиги тўғрисида ҳабар келиб тушган. Зудлик билан воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарувчилари етиб борган.
Аниқланишича, қисқа туташув натижасида хонанинг шифтида ўрнатилган "Led lampa" чироғининг полиэтилен қобиғи эриб тутаган.
Содир бўлган воқеа натижасида очиқ олов—ёнғин ҳамда инсонларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари кузатилмаган.