АсосийJamiyat

Қаршида мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда

'Қаршида мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқ орқали “Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда” мазмунидаги хабар тарқалди. Ҳолат бўйича  Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Қарши тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 45-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ободонлаштириш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ваколат доирасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юборилди.

Бошқа янгиликлар