3,8 миллиард сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилган Сўхдаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўх тумани Шарқобод МФЙ ҳудудидаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилотининг реконструкциядан сўнг қайта очилиш тадбирида иштирок этди.
3,8 миллиард сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилган ушбу маскан, замон талаблари даражасида юқори савияда қайтадан ташкил этилди, зарур анжомлар, малакали кадрлар билан таъминланди.
Сўхда икки йил аввал 35 фоизга етмаган мактабгача таълим билан қамров даражаси, бугунги кунга келиб 74,5 фоизга етди.