АсосийJamiyat

"Мен раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди" – Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш тўғрисидаги таклифга муносабат билдирди

'"Мен раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди" – Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш тўғрисидаги таклифга муносабат билдирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Тошкент вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Миллий тикланиш партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодировнинг чет элдаги ўзбек мигрантларига солиқ солиш тўғрисидаги таклифига муносабат билдирди. Президент бу гаплар асоссиз эканини айтди.

"Вилоятдан чет элга кетиб, меҳнат қилаётган фуқароларимиз имкон қидириб кетишган. Имкон қидирган одам фидойи одам бўлади. Ижтимоий тармоқларда четда юрадиганларни даромад солиғини тортиш ҳақида гап чиқди. Бу мутлақо асоссиз гаплар. Мен, Худо насиб қилиб, раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди. Улар ўзига ва оиласига имкон яратяпти, ўзини иш билан таъминлаяпти, оиласини боқяпти. Уларни мен ўз фарзандларим деб биламан. Ўтган вақтда биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўряпмиз.  

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида департамент очилди. Уларнинг ҳаёти ва шароитини яхшилаш, касбга ўргатиш учун ҳаракатлар қилиняпти.  

Аҳолимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: кўнглингиз тўқ бўлсин, Ўзбекистонда сизга имкон яратиш, (хорижда) тўлаётган cолиқларингизни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Миграция масаласи бўйича Россия ҳукуматига кўп мурожаат қиляпмиз.  

Давлат, миллат, президент уларга оталик қилиши вазифадир.  Уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу адолат намунаси бўлади",– деди амалдаги давлат раҳбари.

Бошқа янгиликлар