АсосийJamiyat

“Қарши-Самарқанд-Қарши” йўналишида “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови йўлга қўйилади

'“Қарши-Самарқанд-Қарши” йўналишида “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

Самарқанд халқаро аэропортининг вақтинчалик ёпилиши муносабати ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиб, кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Қарши-Самарқанд-Қарши” йўналишида 772/771-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Ҳаракат жадвалига кўра бир ой мобайнида “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 772 - сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ҳар куни соат 12:20 да Қарши темир йўл вокзалидан, “Самарқанд-Қарши” йўналишида ҳаракатланадиган 771-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса ҳар куни соат 14:30 да Самарқанд темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

    Бошқа янгиликлар