АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик самбочилар жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

'Ўзбекистонлик самбочилар  жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди'ning rasmi

15-17 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жаҳоннинг кучли терма жамоалари қаторида ушбу мусобақада ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этишди. Қувонарлиси, мусобақа якунига кўра, юртдошларимиз 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритишди. Ушбу натижа орқали самбочиларимиз жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз совриндорга айланишди:  

Ёшлар:  

Олтин:  

-64 кг: Шаҳриёр Маматқулов

-71 кг: Мусохон Зиядинов

-50 кг: Сабина Давлатова

Кумуш:

-58 кг: Азам Рашидов  

-59 кг: Азада Аймуратова  

Бронза:  

-98 кг: Мурод Эркинов  

+98 кг: Дилрух Аслиддинов

-54 кг: Гулчирой Исмоилова

-72 кг: Бегойим Хайитова  

Ўсмирлар:  

Олтин:  

-53 кг: Эгамберган Искандаров  

-79 кг: Шахзодхўжа Шарипов  

-50 кг: Гулҳаё Жўраева  

Кумуш:

-47 кг: Эъзоза Абдумўминова

Бронза:

-64 кг: Бехруз Омонов  

-88 кг: Миржалол Нормўминов  

-54 кг: Шахзода Азатова

-65 кг: Гулина Облақулова  

    Бошқа янгиликлар