АсосийJamiyat

Ўзбекистондан қадимий тангаларни олиб чиқиб кетаётган шахс аэропортда қўлга тушди

'Ўзбекистондан қадимий тангаларни олиб чиқиб кетаётган шахс аэропортда қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро Б.А.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганда 8 дона Россия империясида зарб этилган қадимий тангалар борлиги аниқланган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Мазкур тангаларни олиб чиқиш учун фуқарода тегишли идоралар томонидан бериладиган рухсатномалар бўлмаган.  

️Эслатма: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.

    Бошқа янгиликлар