ЎзЭОАВМАнинг Халқаро медиа холлида “Маҳалла тизими ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова:
“Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ўтган қисқа давр мобайнида соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тизимга янги иш услубларини татбиқ этиш, маҳалла тизимига аҳоли муаммолари билан ишлаш учун етарли шарт-шароитлар яратилди. Маҳалла одамларни бир мақсад йўлида бирлаштирувчи, жамият иштирокчиларининг умумманфаатларини ўзида акс эттирувчи муҳим ва ўзига хос ижтимоий институтдир. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, ҳамма масала, аввало, маҳаллада ҳал бўлсагина, одамлар давлатдан ва ўз ҳаётидан рози бўлади”.






