АсосийDunyo

Ҳиндистоннинг жануби-ғарбидаги сув тошқинлари оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

'Ҳиндистоннинг жануби-ғарбидаги сув тошқинлари оқибатида 24 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Керала штатида шанба куни бошланган ёғингарчиликлар сабабли юзага келган тошқинлар оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, мамлакат жанубий-ғарбидаги штатда ўтган ҳафта охирида бошланган ёғингарчилик туфайли кўплаб уйлар ва биноларга зарар етган. Шунингдек, кўплаб инсонлар бедарак йўқолган. Ҳалок бўлган орасида камида беш нафари ёш болалар эканлиги айтилмоқда.  

Жабрланганларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилишда ҳарбий вертолётлар жалб қилинган. Ҳаттоки, қутқарув ишларига кемалар ҳам сафарбар этилгани айтилмоқда.  

Маълумот учун, Керала тарихидаги энг даҳшатли тошқинлардан бири 2008 йилда рўй берган ва унда 400 киши ҳалок бўлган. 

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади

    Бошқа янгиликлар