Американинг Forbes нашри 19 октябрь куни бошланадиган “National Basketball Association” (NBA)нинг энг қиммат клублари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий манбаси хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, бир вақтнинг ўзида учта клубнинг баҳоси 5 миллард доллардан ошди.
Рейтингни “Нью-Йорк Никс» клуби 5,8 миллиард доллар билан бошқармоқда. Бу клубнинг йил давомидаги қиймати 16 фоизга ошган. Ундан кейинги ўринни “Голден Стэйт Уорриорз” клуби жой олди. Унинг қиймати 5,6 миллиард долларни (19 фоизга ошган) ташкил этмоқда. 5,5 миллиард доллар (20 фоизга ошган) билан кучли учликни “Лос-Анжелес Лейкерс” қайд этди.
NBAнинг яна тўрт клуби 3 миллиард доллардан ошиқроққа баҳоланган. Жумладан, “Чикаго Буллз” (3,65 миллард доллар, 11 фоиз), “Бостон Селтикс” (3,55 миллард доллар, 11 фоиз), “Лос-Анжелес Клипперс” (3,3 миллиард доллар, 11 фоиз) ва “Бруклин Нетс” (3,2 миллиард доллар, 21 фоиз). Бу клубга илгари россиялик миллиардер Михаил Прохору эгалик қилган.
Аввалги мавсум чемпиони – “Милоуки Бакс” эса энг қиммат клублар рўйхатида 17-ўринни қайд этган (1,9 миллиард доллар, 17 фоиз). Унинг финалдаги рақиби “Феникс Санс” эса 18-ўринда (1,8 миллард доллар, 6 фоиз) жойлашган.