АсосийSport

Тарихий натижа қайд этган самбочиларимиз тантанали кутиб олинди (фото)

'Тарихий натижа қайд этган самбочиларимиз тантанали кутиб олинди (фото)'ning rasmi

Грециянинг Салоники шаҳрида бўлиб ўтган самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, 6та олтин, 3та кумуш ва 8та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган умидли спортчиларимиз бугун тонгда Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маросимда Туризм ва спорт вазири ўринбосари А.Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби О.Касимов, Ўзбекистон самбо федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг ота-оналари ва юртимизда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчиларимиз совриндорга айланишган эди:

Ўсмирлар ўртасида:

Олтин медаль:

-53 кг: Эгамберган Искандаров,

-79 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов,

-50 кг: Гулҳаё Жўраева,

Кумуш медаль:

-47 кг: Эъзоза Абдумўминова,

Бронза медаль:

-64 кг: Беҳруз Омонов,

-88 кг: Миржалол Нормўминов,

-54 кг: Шаҳзода Азатова,

-65 кг: Гулина Облақулова,

Ёшлар ўртасида:

Олтин медаль:

-64 кг: Шаҳриёр Маматқулов,

-71 кг: Мусохон Зиядинов,

-50 кг: Сабина Давлатова,

Кумуш:

-58 кг: Аъзам Рашидов,

-59 кг: Азада Аймуратова,

Бронза медали:

-98 кг: Мурод Эркинов,

+98 кг: Дилрух Аслиддинов,

-54 кг: Гулчирой Исмоилова,

-72 кг: Бегойим Хайитова.

    Бошқа янгиликлар