АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг соғлиқни сақлаш тизимида йиғилиб қолган муаммоларини санаб ўтди

'Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг соғлиқни сақлаш тизимида йиғилиб қолган муаммоларини санаб ўтди'ning rasmi

Тошкентлик сайловчилар билан учрашувда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор муаммолар йиғилиб қолгани юртдошларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда йиғилишдан “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар қилди.

Келтирилишича:

  • пойтахтда мавжуд 76 та поликлиниканинг ярмида диагностика ускуналари 20-30 йилдан бери ишлатиб келинади;
  • 74 та шифохонасидан 35 фоизи кам қувватли, 5 таси кўп тармоқли тиббий хизматларни кўрсата олади;
  • Сергели ва Янгиҳаёт туманларида бирорта шифохона йўқ. Миробод, Яккасарой, Юнусобод ва Бектемир туманларида эса, туғруқхона мавжуд эмас4
  • Яккасаройдаги 3-сон болалар юқумли касалликлари, Шайхонтоҳурдаги болалар кардио-ревматологияси, Юнусободдаги 7-сон шифохоналаридаги шароитлар айниқса, аянчли аҳволда. 

 

Қанчалик оғир бўлмасин, бу муаммолар бор”, деди Шавкат Мирзиёев. Шу боис, Тошкент шаҳрида “Соғлом турмуш ва сифатли тиббиёт” дастурини амалга оширилади. Авваламбор, бирламчи бўғинда: 

  • пойтахтнинг 575 та маҳалласида “тиббиёт бригадалари” ташкил этилиб, улар томонидан, диабет, аёллар онкологияси, ҳомила нуқсони, қамқонлик, ва паразитар касалликлар бўйича скрининг текширувлари амалга оширилади;
  • 13 та янги оилавий поликлиника қурилади, 25 таси тўлиқ таъмирланиб, энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади;
  • барча болалар шифохоналари ва туғруқхоналар таъмирланиб, жиҳозланади;
  • аёлларонкологияси, кўз ва сил касалликларини барвақт аниқлаш мақсадида, 5 та тиббий диагностика автобуси орқали, шаҳар маҳаллалари ва йирик корхоналарда мунтазам скрининг тадбирлари йўлга қўйилади;
  • келгуси йилда 50 та ва кейинчалик яна 100 та тез тиббий ёрдам машинаси олинади, шу орқали чақирувга кечикиш ҳолатларига барҳам берилади.

Миробод, Яккасарой, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларида поликлиника, диагностика маркази, замонавий лаборатория, туғруқхона ва кўп тармоқли шифохонани ўзига қамраб олган тиббиёт кластерлари ташкил этилади.

Натижада, шаҳар шифохоналарида, 30 турдаги хирургия, 15 турдаги эндокринология ва 12 турдаги кардиология янги даволаш амалиётлари жорий этилади.

Бу – республика ихтисослашган тиббиёт марказларига мурожаатларни 4 баробарга камайтиради.

Ушбу мақсадлар учун, келгуси беш йилда бюджетдан 2 триллион сўм маблағ ажратилади.

Шу билан бирга, келгуси икки йилда пойтахт аҳолиси учун, давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш бошланади.

Яна бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Халқ орасида “Янги ТошМИ” деб танилган Тошкент тиббиёт академиясининг 1,1 минг ўринликлиникаси 40 йилдан бери, бирор марта капитал таъмирланмаган.

    Бошқа янгиликлар