АсосийDunyo

Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири билан учрашди

'Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири билан учрашди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов кеча Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири ва давлат маданият ишлари вазири Минакаши Лекҳи билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Минакаши Лекхи 2021 йил 23-27 сентябрь кунлари Тошкентга амалга оширилган ташрифни ҳар томонлама самарали ва юқори даражада ташкил этилгани учун Ўзбекистон ҳукуматига яна бир бор самимий миннатдорлик билдирди.

Ташриф давомида Ўзбекистан ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасида 2021-2025 йилларга мулжалланган Маданий алмашинув дастурининг имзолангани мазкур йўналишдаги амалий ҳамкорлик учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Мазкур дастур доирасида икки давлат музейлари, йирик кутубхоналари ва архивлари ўртасида фаол амалий алоқаларни йўлга қўйишга келишилди.

Учрашувда Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги кун тартибидаги жорий масалалар ва истиқболдаги аҳамиятли тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар