АсосийJamiyat

Фарғонада талабанинг Қозоғистондаги ўқишини катта пул эвазига Урганчга кўчириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

'Фарғонада талабанинг Қозоғистондаги ўқишини катта пул эвазига Урганчга кўчириб бермоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Боғот туманида фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Р. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, унинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини 2 500 АҚШ доллари эвазига Урганч давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар