АсосийJamiyat

Бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 миллиард сўмлик 458 та танловда қонун бузилишига йўл қўйилган

'Бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 миллиард сўмлик 458 та танловда қонун бузилишига йўл қўйилган'ning rasmi

Мониторинг натижаларига кўра, бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд сўмлик 458 та танловда қонун бузилишига йўл қўйилган. Бу ҳақда  ЎзЭОАВМАнинг Халқаро медиа холлида Коррупсияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти” мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилинди.  

 Маълум қилинишича, мониторинг натижалари бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 миллиард сўмлик 458 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунлар талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Таҳлилларга кўра, юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқишига бюджет буюртмачилари томонидан қонунда қатъий белгиланган давлат харидларига оид ҳужжатлар ва иштирокчиларга қўйилган талаблар очиқ эълон қилиниши таъминланмагани сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар