АсосийJamiyat

Шўрчида "ГАЗ 53" автомашинасининг ҳайдовчиси 58 ёшли аёлнинг умрига зомин бўлди (видео)

'Шўрчида "ГАЗ 53" автомашинасининг ҳайдовчиси 58 ёшли аёлнинг умрига зомин бўлди (видео)'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида «ГАЗ-53» юк машинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда 58 ёшли аёл тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 11 октябр куни соат 17:10 ларда М41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шўрчи тумани Элбаён маҳалласи ҳудудидан ўтган 1513-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 1993 йилда туғилган ҳайдовчи «ГАЗ-53» юк машинаси билан Шўрчи-Қумқўрғон йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 1963 йилда туғилган аёлни уриб юборган. Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. 

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «ГАЗ 53» юк машинаси ҳайдовчиси қоидаларни бузиб меъёрдан ошиқ тезликда ҳаракатланган. Шунингдек, пиёда ҳам йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар