АсосийJinoyat

Катта миқдордаги фирибгарлик содир этган икки шахс Кореядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

'Катта миқдордаги фирибгарлик содир этган икки шахс Кореядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг октябр ойида Сеул шаҳрида (Жанубий Корея) Ўзбекистондаги Интерпол ММБ, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Жанубий Кореянинг Интерпол ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 2-қисми билан белгиланган оғир жиноятларни содир этганлиги учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро миқёсда қидирувда бўлган 1991-йилда туғилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар бермоқда. 

Олинган маълумотларга асосан, Сеулда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистоннинг Интерпол ММБ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари Жанубий Корея ММБ билан ҳамкорликда Интерпол каналлари томонидан катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси 1957-йилда туғилган Ж.Н. қўлга олинган. 2016-йилда Ж.Н. фуқароларимиз ишончига кириб, алдов йўли билан Тошкент шаҳридан кўчмас мулк харидида ёрдам беришини ваъда қилиб, улардан олган пулларни мажбуриятларини бажармай ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бугунги кунда музокаралар ва Ўзбекистондаги Интерполнинг ММБ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги иккала шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига топширилди ва энди улар қилмишлари учун судда жавоб беришларига тўғри келади.

    Бошқа янгиликлар