Осиё Футбол Конфедерацияси 2023 йил Осиё кубоги учун саралаш баҳсларини марказлашган ҳолда ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси канали хабар бермоқда.
Саралаш баҳслари 2022 йилнинг июнь ойида ўтказилади. Гуруҳ баҳслари фақат битта ўйиндан иборат бўлади, жамоалар ушбу босқичда 8,11 ва 14 июнь кунлари 3та ўйин ўтказишади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғизистон, Фаластин ва Ҳиндистон билан 1-саватчадан жой олган.
Қуръа ташлаш маросими ҳали ўтказилмаган.






