АсосийJamiyat

Давлат хавфсизик хизмати Академиясига қабул бошланди

'Давлат хавфсизик хизмати Академиясига қабул бошланди'ning rasmi

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизик хизмати Академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш бўйича танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу ҳақда Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Академияси "Даракчи"га  маълум қилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизик хизмати Академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш бўйича танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганлигини эълон қиламиз. 

Танловда мазкур қарор талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки ўтаётган, 
шу жумладан, ҳарбий хизматга чақирилувчи бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари, эркак жинсидаги, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган, бўйи 170 см дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин. 

Танловда иштирок этиш учун dxx.dtm.uz расмий веб-сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрь санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома юқоридаги веб-сайтда келтирилган.

 

    Бошқа янгиликлар