Китоб тумани “Боғбон” МФЙ ва Гулистон МФЙ да лўли миллатига мансуб аҳоли мавжуд бўлиб, оилалар сони 110 тани ташкил этади. Давлат хизматлари агентлиги Китоб туман ДХМ ва ФҲДЙ бўлими ҳамкорлигида аҳоли билан учрашув ташкил этилди.

Ўрганишлар натижасида мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи 15 нафар фуқароларнинг туғилишни қайд этиш гувоҳномалари йўқлиги аниқланди.
Мутахассислар томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунчалар ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, сайёр тартибда “Ўзимиз келдик” лойиҳаси доирасида 8 нафар фуқароларга туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди. 5 нафар фуқародан никоҳни қайд этиш бòйича аризалар олинди.
Боғбон МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Каралиев Шерзод Ниёзалиевчнинг 2012 йилда туғилган фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилди. Бугун ота хурсанд ахир энди фарзанди мактабга бора олади.
Эътиборсизлик туфайли вақтида олинмаган хужжатлар туман ФХДЙ бўлими ёмонидан тез орада барфараф этилади.






