Шавкат Мирзиёевнинг нутқидан Жиззах вилоятида айнан ёшлар, аёллар ва оилавий тадбиркорлик учун ажратилиши кутилаётган маблағлар ҳақида умумий жамланган маълумотларни тақдим этамиз.
Демак, мазкур йўналишлар бўйича:
- вилоятнинг ҳар бир туманидан 10 тадан салоҳиятли корхоналар саралаб олиниб, уларни ташқи бозорга олиб чиқиш дастурлари ишлаб чиқилиб, бунинг мақсадларга 50 миллион доллар имтиёзли маблағлар;
- 50 мингдан зиёд ёшлар – тадбиркорликка, 28 минг нафари – талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўргатилиб, бунга йилига 50 миллиард сўм;
- ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 1 триллион сўм кредит;
- ҳар йили вилоятда “100 нафар фаол тадбиркор аёл” танлови ўтказилиб, уларга 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит;
- аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллиард сўм ажратилади.
“Бу маблағни ишлатилишига қараб, яна кўпайтиришга тайёрман. Умуман олганда, вилоятда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун ҳар йили камида 600 миллиард сўм имтиёзли кредит йўналтирилади”, - деди амалдаги президент.
Сардорбек Раҳмонқулов, йиғилишдан махсус






