АсосийJamiyat

Тошкентда 19 ёшли йигит 53 ёшли аёл ўлимига сабабчи бўлди

'Тошкентда 19 ёшли йигит 53 ёшли аёл ўлимига сабабчи бўлди'ning rasmi

2021-йил 22-октябр куни тахминан соат 08:10 да Олмазор тумани Қамарнисо кўчасида “Нехиа-3” (давлат рақами 01 С 375 ЖБ) автомобилини бошқариб борган 2002-йилда туғилган Аъло В. қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб, натижада 1958-йилда туғилган Забихулла Х. бошқарувидаги “Спарк” (давлат рақами 10 М 858 ГА) автомобилига тўқнашган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Тўқнашув натижасида етган шикастлар оқибатида “Спарк” автомобили йўловчиси 1968-йилда туғилган Манзура Х. ҳаётдан кўз юмди. Марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилқмода.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар