1

Сурхондарёда ухлаб ётган фуқаронинг телефонини ўғирлаган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 23.10.2021, 09:31
Сурхондарёда ухлаб ётган фуқаронинг телефонини ўғирлаган шахс ушланди

11 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи Ф.С “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ушбу куни соат 06:30 лар атрофида яшаш хонадонида уйқудан уйғонган вақтида бош қисмида бўлган баҳоси 2.000.000 (икки миллион) сўмлик “Ҳонор 10» русумли телефон аппаратини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Киберхавфсизлик марказининг тезкор гуруҳи томонидан кенг қамровли тезкор-техник тадбирлар олиб борилди.

Тадбир жараёнида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида истиқомат қилувчи, ёлланма ишчи, 1990-й.т., С.Х содир этганлиги аниқланди, унинг ёнидан ашёвий далил тариқасида телефон аппарати олиб қўйилди.

С.Х.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилди. С.Х.нинг яна бошқа турдаги телефон ва компютер технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги бўйича маълумотлар олиниб, унинг бошқа қилмишлари бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1