АсосийJamiyat

"Тошшаҳартрансхизмат"нинг мобил иловаларида узилишлар кузатилиши мумкин

'"Тошшаҳартрансхизмат"нинг мобил иловаларида узилишлар кузатилиши мумкин'ning rasmi

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини кузатиб бориш учун мўлжалланган мобил иловаларга маълумотлар узатилишида узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълум қилди:

Ҳурматли йўловчилар ва шаҳримиз меҳмонлари!

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг  автоматлаштирилган диспетчерлик назорати ва мониторинги тизимида профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли, 23, 24, 25 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини кузатиб бориш учун мўлжалланган мобил иловаларга маълумотлар узатилишида узилишлар бўлишини маълум қиламиз.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар