АсосийDunyo

Байден афғонистонлик қочқинларга молиявий ёрдам учун рухсат берди

'Байден афғонистонлик қочқинларга молиявий ёрдам учун рухсат берди'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден афғон фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун қўшимча маблағ ажратади. Бу ҳақда New York Post хабар бермоқда.

Қайд этилишича , президент  қочқинлар ва муҳожирларга фавқулодда ёрдам жамғармасидан 976,1 миллион долларгача маблағ сарфлашга рухсат берди.

Ажратиладиган маблағлар Афғонистондан келган қочқинларнинг эҳтиёжларига ва Афғонистонда хавф остида қолганларни махсус жойларга ўтказишга сарфланади.

Маълумот учун, Жо Байден шунга ўхшаш меморандумларни июль (100 миллион доллар) ва август ойлари охирида (500 миллион доллар) ҳам имзолаган эди.

Бошқа янгиликлар