“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов 405-сайлов участкасига оилавий ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган мазкур сайлов участкасида рўйхатга олинган жами сайловчилар сони 2666 нафарни ташкил этади.






