Жорий йилги Президент сайловида илк бор унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумларҳам қатнашади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган Матбуот анжуманида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълум қилди.
Маълум қилинишича, бугун қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 8 203 нафар сайловчилар овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга.
Сайлов қонунчилигига кўра, сайловга 60 кун қолганда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги сайловчиларнинговоз бериши учун жами 18 та сайлов участкалариташкил этилди.
Мазкур сайлов жараёнларида номзодлар, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эга ва улар тўсиқсиз ичкарига қўйилади.
Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳисбхоналаридаги сайловчиларнинг овоз бериш ҳуқуқи тўлиқ таъминланади.






