Куни кеча куни Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Олтинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази 2-сон тергов ҳибсхонасида ташкил этилган сайлов участкасини бориб кўрди. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, сайлаш ҳуқуқига эга бўлган сайловчилар сони 186 нафарни ташкил этиб, улардан 172 нафари эркак ва 14 нафари хотин-қизлардир.
Мониторинг давомида 78-сонли сайлов участкасидаги участка сайлов комиссияси бошлиғи, унинг котиби ва аъзолари учун ажратилган махсус хоналарнинг тегишли тартибда жиҳозлангани аниқланган.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси керакли тиббий ускуна ва дори воситалари билан таъминланганлиги, овоз бериш хонасининг белгиланган талабларга асосан жиҳозланганлиги маълум бўлган.
Шу куни Зухра Реймова Ўзбекистон Республикаси миллий Гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида жойлашган сайлов участкасини ҳам ўрганган.






