Аввалроқ Яккабоғлик келин-куёв тўй кунларида овоз беришга келишгани ҳақида хабар бергандик.
Бундан бир муддат аввал Чироқчида ҳам шундай ҳодиса рўй берди.
Аммо унда бир эмас, икки жуфт келин-куёв овоз берди.
13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси матбуот марказининг қайд этишича, Обод маҳалласида жойлашган 805-сайлов участкасида ёш келин-куёвлар Ҳусниддин ва Муҳиддин Эшонбоевлар келинлар билан тўй кортежида сайлов участкасига келиб, Президентлик сайловида ўз келажаклари учун муносиб номзодга овоз бердилар.






