"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун 25-октябрь кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 17-22° илиқгача исийди.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.






