АсосийJamiyat

Толибон Ўзбекистонга электр бўйича барча қарзларни тўлашга ваъда берди — Сардор Умурзоқов

'Толибон Ўзбекистонга электр бўйича барча қарзларни тўлашга ваъда берди — Сардор Умурзоқов'ning rasmi

"Толибон" ҳаракати томонидан тузилган Афғонистоннинг муваққат ҳукумати Ўзбекистонга электр энергияси бўйича қарзларини тўлиқ қоплаш мажбуриятини олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

Биз  энергетика соҳасига масъул бўлган муваққат ҳукумат вакиллари билан вазиятни муҳикама қилдик. Улар мавжуд бўлган барча қарзларни тўлайди. Аммо шунга қарамай, биз  электр энергияси билан таъминлашда давом этамиз ", деди у.

Сардор Умрзоқовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Кобулга электр етказиб беришни бир соат ҳам тўхтатмаган.

Унинг сўзларига кўра, бундай қарорга асосий сабаб қардош афғон халқига мана шундау оғир дамда ёрдам кўрсатиш истагидир.

    Бошқа янгиликлар