Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коррупция даражасини рейтинг баҳолаш методикаси асосида давлат органларида, шу жумладан ҳудудларда коррупция даражасини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори муҳокамага қўйилди.
Унга кўра:
- Кенг аҳоли қатлами, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, маҳаллий ва ҳалқаро экспертлар ўртасида сўровномалар ўтказилиши;
- сўровномалар натижаларини таҳлил қилиш асосида давлат органлари ва ҳудудларда коррупциянинг тарқалганлик даражасини аниқлаш белгиланмоқда.
Шунингдек, баҳолаш натижалари асосида:
- коррупциянинг тарқалганлик даражаси рейтинги, шу жумладан коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари ва ҳудудлар рўйхати шакллантирилади;
- баҳолаш натижалари ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига киритилади;
- баҳолаш натижалари оммавий ахборот воситаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.






