«Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги томонидан туристик жозибадорлиги юқори бўлган «Чотқол» дам олиш оромгоҳи“ бино ва иншоотлари “э-ижро аукцион”га сотувга қўйилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бошланғич нархи 12 189 413 552 сўм бўлган «Чотқол» дам олиш оромгоҳи“нинг бино ва иншоотлари (ер майдони 9,1 гектар) инвестицион мажбуриятлари 24 ой муддатда 200 хонага мўлжалланган 3 юлдузли меҳмонхона қуриш шарти билан ягона электрон савдо майдончасида №0761805 лот рақами остида аукционга чиқарилди.






