АсосийSiyosat

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Европада истиқбол ва хавфсизлик институти президенти билан учрашув ўтказди

'Ташқи ишлар вазири ўринбосари Европада истиқбол ва хавфсизлик институти президенти билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Бугун, 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Президент сайловида кузатувчи сифатида мамлакатимизга келган Европада истиқбол ва хавфсизлик институти президенти Эммануел Дюпуис билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

ТИВ раҳбари ўринбосари Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Э.Дюпуис 24-октябр куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайлови юқори ташкилий савияда ўтганини таъкидлади. Фуқароларнинг сайлов жараёнида фаол иштирок этиши учун яратилган қулай шарт-шароитларга ижобий баҳо берилди.

Афғонистондаги вазият ва халқаро миқёсдаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат тадқиқот доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар