Президентликка номзод, Экологик партия етакчиси Нарзулла Обломуродов якшанба куни бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайлови натижалари бўйича изоҳ берди, дея хабар қилди партия ахборот хизмати.
«Ўзбекистон экологик партияси биринчи марта президент сайловида иштирок этди. Мен шу иштирокимизнинг ўзини тарихий воқеа ва тарихий ғалаба деб баҳолайман ва мана шу ғалаба билан барчангизни чин юракдан самимий табриклайман», — деди у.
Экопартия етакчиси овоз бериш жараёнида бирор қонун бузилиши ҳолатлари кузатилмаганини таъкидлади. «Биз келгусида сайланган Президентнинг барча ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти ва халқимизнинг порлоқ келажаги йўлида бор куч ва ғайратимизни аямасдан меҳнат қилишимизни билдираман», — деди Нарзулло Обломуродов.






