АсосийJamiyat

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари покистонлик халқаро кузатувчи билан учрашди

'Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари покистонлик халқаро кузатувчи билан учрашди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизда бўлиб турган Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар таҳлилий маркази президенти Саид Амир Жаффри билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Саид Амир Жаффри Ўзбекистон томонига Президент сайловида кузатувчи сифатида қатнашиш учун тақдим этилган имконият учун миннатдорлик билдирди. Эксперт 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайлов жараёнининг яхши ташкил этилгани, шунингдек, сайловчилар учун яратилган шароитларни юқори баҳолади. Ёшларнинг барча сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнида кўрсатган фаоллигини аввалги сайловлардан ажралиб турадиган жиҳат сифатида таъкидлади.

Суҳбат чоғида долзарб минтақавий масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият бўйича фикр алмашиш учун икки давлат таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар