"Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар беришича, жами 3830 та аҳоли хонадонларида ва 28 та корхона ҳамда ташкилотларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Қибрай туманини табиий газ билан таъминловчи “Бўстонлиқ” ГС нинг ўтказувчанлик қувватини ошириш ҳамда ҳозирги кунда маънавий эскирган технологик қурилмаларни алмаштирилиши муносабати билан, 27 оетябрь куни соат 08:00 дан 30 октябрь куни соат 18:00 га қадар “Бўстонлиқ” ГС дан табиий газ билан таъминланувчи қуйидаги ҳудудларда газ бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирилмоқда:
- “Пўлат қадам”;
- “Хўжақўрғон”;
- “Шалола”;
- “Май”;
- “Янги авлод”;
- “Шарқ”;
- “Фарҳод” БУШ;
- “Май шамоли” БУШ;
- “Юлдузча” БУШ;
- “Туркистон”;
- “Илғор”;
- “Меҳнат”;
- “Зиёкор”;
- “Янги ҳаёт”;
- “Маданият”;
- “Тараққий” МФЙлари ҳудудлари.






