АсосийJamiyat

Андижонда "Nexia" ва "Damas" тўқнашди (видео)

'Андижонда "Nexia" ва "Damas" тўқнашди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Андижонда "Nexia" ва "Damas" иштирокида ЙТҲ содир бўлганлиги юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни соат 11:30 ларда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган О.Б. бошқарувидаги "Nexia" ҳамда ҳайдовчи 1978 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада "Damas" русумли автомобиль йўловчиси, 1964 йилда туғилган Г.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар