Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жойланди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев хабар бермоқда.
Амалдаги кодекснинг 378-моддаси (Солиқ солинмайдиган даромадлар) солиқ тўловчининг уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ солинмайдиган даромад сифатида қаралишига оид янги кичик банд билан тўлдирилмоқда.
Ҳозирда уйига талабаларни ижарага қўйгани учун уй эгаси келишилган ижара суммасидан даромад солиғи тўлаши керак.