2021-2022-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар асосида тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Умумтаълим фанлари бўйича сайтда келтирилган адабиётлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган.
Дарсликлар рўйхати билан https://dtm.uz/info/textbooks манзили орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда танишишингиз мумкин.